Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"МУҚАДДАСИМ, МУНАВВАРИМ ОНА ТИЛИМ" МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/525b4ea71ba736b87934d.jpg)
2023-10-10 13:49:32 514
![](https://telegra.ph/file/525b4ea71ba736b87934d.jpg)
Қўштепа туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тарихий сананинг 34 йиллиги муносабати билан "Она тилим, жон-у дилим" шиори остида "Муқаддасим, мунавварим она тилим" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган она тилимизни улуғловчи шеърлар ва қўшиқлар, кўргазмали чиқишлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз акс этган рақслар, саҳна кўринишлари сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ва Зулфияхоним шерлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.
Ўзбек тилининг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, у шундай ширали, ҳар бир қулоққа хуш ёқади, эшитган инсон энтикиб кетади. Жонажон тилимиз, шоир Миртемир айтганидек, ёшлигимизданоқ жон-у қулоғимизга сингиб кетган.
Шунингдек, шу каби тадбирлар 17-умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда 6, 8-давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/6ad746e9ea5d98318e6ce.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3c015c3ba389c54608be5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/78d572e8f69231b3f1178.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3c84df94ccbecd6a1f5e2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9a4721612fce6eb3b6981.jpg)