Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШОМИРЗАЛИК АЁЛЛАР ХОРАЗМГА САЁҲАТГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/55bf7a4e71c8d4b4de753.jpg)
2023-10-10 11:04:08 487
![](https://telegra.ph/file/55bf7a4e71c8d4b4de753.jpg)
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Қўштепа туманидаги “Шомирза” маҳалласида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолининг яшаш тарзини ўзгартириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда маҳаллада бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Бугун “Шомирза” МФЙ ҳудудида яшовчи нуроний онахонлар ва “Аёллар дафтари”да турган 12 нафар аёллар Хоразм вилоятига саёҳатга йўл олдилар. Улар Марғилон шаҳридаги темир йўл вокзалидан туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева ва маҳалланинг масъуллари иштирокида кузатиб қўйилди.
Саёҳатчилар Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишиб қайтадилар.