Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
20 СОТИХ ТОМОРҚАДАН 50 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/744c518def8d25c669209.jpg)
2023-10-10 08:21:08 540
![](https://telegra.ph/file/744c518def8d25c669209.jpg)
Юртимизда кичик томорқадан ҳар мавсумда катта даромад олаётганлар жуда кўп. Қўштепа туманининг Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Араббой Маъмиров ҳам ана шундай уддабурон деҳқонлардан.
Араббой Маъмиров томорқадан самарали фойдаланиш орқали, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. У бу йил 20 сотих ер майдонига афсонавий хризантема навли гул кўчатларини экди. Астойдил қилинган меҳнат эса ўз самарасини бериб, томорқага экилган гуллар алвон рангда очилди.
Миришкор деҳқон Араббой Маъмиров айни кунларда етиштирилган гулларни донасини 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача сотмоқда. Бу йил 50-60 миллион сўм даромад олишни кўзлаган. Келгуси йилдаги режа эса гул етиштириладиган майдонни янада кенгайтриш ва қўшимча иш ўринлари яратишдир.
![](https://telegra.ph/file/f47022210bef70730e5af.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cf111ce5a9869e7096370.jpg)