Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАДДИЯ

×

 2023-10-09 21:32:43    424

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқларда “4 ой аввал кўпригимиз бузилганча таъмирланмади. Ўқишга қатнашга қийналяпмиз” номли сарлавҳаси билан танқидий мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда шундай дейилган: “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон қишлоғидан мурожаат йўллаяпмиз. Талабалармиз. 4 ой аввал кўпригимиз бузилганча таъмирланмади. Шу сабаб ўқишга боришга қийналяпмиз. Ҳатто машиналар ҳам қатнамаяпти. Хуллас, шаҳардан узилиб қолдик. Йўлкира ошиб, Фарғонада ижарада яшашга тўғри келяпти. Кўприк қуриб беришлари, ҳеч бўлмаса вақтинча осма кўприк ясаб беришларини сўраймиз”.

Қўштепа туманининг Дўрмон маҳалласи ҳудудида жойлашган ушбу кўприк замон талабларига мос равишда янги қурилиб, 2022 йилнинг баҳорида фойдаланишга топширилган. Бундан кўринадики, йўлланган мурожаат ўз тасдиғини топмаган ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайдиган ёлғон маълумот эканлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram