Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ — ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ФАЗИЛАТ

×

 2023-10-07 12:58:25    521

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Шу кунларда мамлакатимизда давом этаётган “Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги”  Қўштепа туманида ҳам савобли амалларга бой бўлмоқда.

Аслида ёши улуғ ҳамюртларимизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлиги ҳақида қайғуришга оид эзгу ишларга мамлакатимизда доим катта эътибор қаратиб келинган. Лекин “Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида бу борадаги амалий ишлар ҳажми янада кенгайди.

Жумладан, Қўштепа тумани Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари  томонидан “Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги” муносабати билан турли йўқлов тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирлар давомида юрт равнақи учун ўз ҳиссалари қўшган ҳамда қарилик гаштини сураётган нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда. Ташрифдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган нуронийларимиз қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик-омонлик ҳамда ёшларимизга омадлар тиламоқдалар.





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram