Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПАХТА 2023
2023-10-07 10:32:55 545
Қўштепалик миришкорларнинг бу йилги пахта ҳосилидан кўнгли тўқ. Чунки терим бошиданоқ жуда кўп фермер хўжаликлари пахта режасини бажаришди. Айни кунларда ҳам пахта терими қизғин руҳда давом этмоқда.
Қумтепа Қамиштепа ММТП ҳудудидаги “Ҳаётжон Исмоилжон ўғли” фермер хўжалигидаги манзара одамнинг баҳри дилини очиб юборади. Хўжалик аъзолар эрта баҳордан 48.3 гектар майдонга пахта экиб, 169 тонна пахта топширишни режалаштирган. Фермер хўжалиги пахта тайёрлаш шартнома режасини бажариш арафасида турган бўлсада ҳали далада ҳосил жуда мўл.
Мавсум давомида теримчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш ҳамда бошқа зарур шароитларни яратиб бериш фермер хўжалигининг зиммасида. Ишчи ва ҳашарчиларнинг меҳнат ҳақлари ҳам ўз вақтида тўлаб борилмоқда. Мавсумда фаол иштирок этиб, белгиланган нормада пахта терганлар мунтазам равишда рағбатлантирилмоқда. Мавсум бошлангандан буён кўнгилли ҳашарчилар ҳам пахта далаларида жавлон урмоқдалар.