Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БИР МАҲАЛЛА – БИР МАҲСУЛОТ”
2023-10-06 12:54:24 553
Ўқчилик 450 нафардан зиёд хотин-қизлар яшикчилик фаолияти билан шуғулланмоқда
Қўштепанинг Ўқчиси яшикчилар маҳалласи сифатида танилган. Қишлоқнинг ривожланиш драйвери ҳисобланган ёғочни қайта ишлаш билан аҳоли йилнинг барча фаслларида шуғулланади.
Мазкур ҳудуддаги қай бир хонадонга кирманг, яшик михлаётган ёшу қарига кўзингиз тушади. Бу иш жуда мураккаб бўлмаганлиги учун хотин-қизлар ҳам бемалол шуғулланишади. Энг асосийси, ушбу меҳнат орқасидан ҳар бир оиланинг рўзғори бутлиги, оиласи фаровонлиги таъминланмоқда.
Маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, маҳалладаги 450 нафардан зиёд хотин-қизлар ўз уйларида яшик тайёрлаш билан шуғулланишади. Демак, бир кунда битта аёл ўртача 200 тагача яшик тайёрласа, 120-150 минг сўм даромад топади. Бу ишнинг яна бир афзал томони аёллар ўз уйларида ёки маҳалладошиникида ишлайди. Қолаверса, уй ишларига ҳам бемалол вақт ажрата олади.
Қисқаси, бугун республикамиз миқёсида оммалаштирилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили Ўқчи маҳалласида анча йиллар олдин бошланган.