Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР СУД ВА УЧРАШУВ
2023-10-05 14:23:05 691
Жиноятларнинг олдини олишда маҳалланинг ролини ошириш шарт
Қўштепа тумандаги 15-сонли Болалар мусиқа мактабида Маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Адлия вазири бошқармаси бошлиғи О.Назаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Буриев, вилоят суди раисининг ўринбосари О.Хасановлар билан қизил ҳудуддаги “Лангар” ва “Шодлик” маҳалласи фуқаролари иштирокида сайёр суд ва учрашув ўтказилди.
Унда маҳаллалардаги ИИБ Пробация рўйхатида турувчи шахслар, МФЙ раислари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари, ФИБ судлари томонидан ярашиш учун муҳлат берилган ажрашиш истагидаги оилалар ҳамда Профилактика инспекторлари, шунингдек асосий иштирокчи сифатида ёшлар қатнашди.
Учрашув давомида ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида суҳбат қилиб, аҳолининг таклифларини ҳам эшитди.