Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-05 14:14:53    580

PDF юклаш
Чоп этиш



Маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Адлия вазири бошқармаси бошлиғи О.Назаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Буриев, вилоят суди раисининг ўринбосари О.Хасановлар бугун Қўштепа туманида бўлдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ишчи гуруҳ аъзолари билан тумандаги тарбияси оғир ўсмирлар ва ёшлар, маҳалла ёшлар етакчилари, юқори натижаларга эришган спортчилар, “Зулфия” мукофоти совриндорлари, ИИБ пробация рўйхатида турувчи вояга етмаган шахслар ҳамда йил мобайнида ҳуқуқбузарлик содир қилган вояга етмаган шахсларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек масъул идораларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди. 

Учрашув давомида иштирокчиларнинг таклиф ва қизиқтирган саволларига ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тегишлича жавоблар берилди.

 












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram