Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ “ТУШЛИК ОВҚАТИ ВАҚТИДА ВА ЕТАРЛИ БЕРИЛМАЯПТИ” НОМЛИ САРЛАВҲА БИЛАН ЙЎЛЛАНГАН МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

×

 2023-10-04 15:42:18    420

PDF юклаш
Чоп этиш


 


Қўштепа туманидаги “Хавасманд Қоражийда” ва “Ж.Жахонов Дўрмон” ММТП ҳудудларида пахта йиғим теримида иштирок этаётган барча теримчиларга етарли шарт-шароитлар яратилган.

Мавсум бошидан 24 сентябргача териб олинган ҳар бир килограм пахта учун 1500 сўмдан, 25 сентябрдан бошлаб терилган пахтанинг ҳар бир килограми учун 1800 сўмдан терим пули ажратилиб, кунма кун фермер хўжаликлари ҳисоб рақамларига ўтказилмоқда. Фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан эса банк иш кунлари терим пуллари дала майдонларига бориб теримчиларга тарқатиб берилмоқда. 

Ҳудуднинг аҳоли яшаш жойларидан узоқ бўлган пахта далаларига теримчиларни олиб бориш ва олиб келиш учун транспорт воситалари ажратилган. Ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ўз салохиятидан келиб чиққан холда теримчиларни рағбатлантириш ва терим савиясини ошириш мақсадида маълум бир нормадан ортиқ пахта терган теримчилар истеъмол ёғлари ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларга бириктирилган туман масъуллари ва раҳбарлар ҳудудлардаги шарт-шароитларни жойига бориб мунтазам равишда ўрганилаётганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram