Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

- ТОМОРҚАМИЗ БИЗНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАМИЗ – ДЕЙДИ ЎҚЧИЛИК ҲИКМАТХОН ОПА РЎЗМАТОВА

×

 2023-10-04 09:45:44    595

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳикматхон опа ва Юсуфбек ака Рўзматовлар ёлғиз яшашаётганликлари туфайли маҳалладаги якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож оилалардан ҳисобланади. Шунинг учун Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тез-тез хабар олиб туришади.

Юсуфбек ака 62 ёшда, Ҳикматхон опа эса 61 ёшда. Улар қарилик нафақасида бўлишсада, 4 сотих томорқага ўзлари қарашади. Чол-кампир бир-бирига суяниб томорқаларини гуллаб яшнатиш билан машғул. 

 “Ўқчи” маҳалласида яшовчи Ҳикматхон опа ва Юсуфбек ака мўжазгина томорқасига аччиқ қалампир кўчати экишни ҳадисини олишган. Улар ҳар бир сотих ердан қўшимча икки миллион сўмга яқин даромад олишади.

– Уйимизнинг томорқаси бизнинг олтин хазинамизга айланган – дейди, Ҳикматхон опа биз билан бўлган суҳбатда. – Етиштирган аччиқ қалампир маҳсулотимизни халқимиз дастурхонига тортиқ қилаётганимиздан ҳурсандмиз. Қалампир аччиқ, лекин даромади биз учун “ширин” бўлмоқда.

Ҳикматхон опа ва Юсуфбек ака ҳар йили эрта баҳордан томорқасида 4-5 хил қалампир маҳсулотларини етиштириб, эл дастурхонига тортиқ қилмоқдалар. Улар ҳар сана томорқасининг 4 сотих қисмига қалампир экишади. Томорқадаги турфа, бир-биридан чиройли аччиқ қалампирларни халқ тили билан айтганда “тузлашади” ҳамда уруғликка сотишади. Харидорлар эса маҳалладошлари ва ўзимизнинг ички бозорда. Хуллас, тузламани ҳам, уруғликни ҳам ўз мижозлари бор. Ҳа айтганча, Ҳикматхон опани тузланган қалампирини бир таътиб кўрган одам, “яна борми?” дея қайтиб сўрайди.

Мўжазгина томорқада бир-биридан чиройли қалампирларни кўриб баҳри дилингиз очилади. Қалампирларнинг шакли бири гулдастани эсалатса, яна бири қип-қизил гилосга ўхшайди. Хавасга термуласан беихтиёр. Ҳа, инсонни қўли гул деб бежизга айтишмайди-да.

– Чол-кампир иккимиз қалампирни ишқига тушиб қолиб, хонадонларда кам экиладиган 5 хил навини кўпайтирдик, – дейди Ҳикматхон опа. Жуда серҳосил бўлгани учун ундан даромад ҳам ола бошладик. Шундай қилиб, 4 сотих ерга аччиқ қалампир экиб, 5-6 миллион сўмгача даромад олдик. Биз шу ёшимизда уддалаяпмизми, демак қолганлар ҳам бемалол уддалай олишади. Бунинг учун томорқадан унумли фойдаланиш керак.

– Уйимизга келганлар томорқамизга ҳавас билан боқишганида чарчоқларим унутилиб кетади. “Мунча чиройли, қаердан олгансиз, қандай қараяпсиз?” деган саволларни эшитсам, етиштираётган қалампирларим ҳақида тўлқинланиб гапираман, ҳудди фарзандини мақтаган онага ўхшаб – дейди Ҳикматхон опа.

Ҳикматхон опанинг айтишича аччиқ қалампир серҳосил бўлар экан. Ер танламас ва кўп меҳнат талаб қилмас, асосан вақтида сув бериб, озиқлантириб, ишлов берилса кўзланган ҳосилни олиш мумкин экан. Шунинг учун иштиёқи бор одам у ёшми, кексами бу ишни бемалол уддалай оларкан. Қисқаси одамда иштиёқ ва хоҳиш, қолаверса бироз ҳаракат бўлса кифоя. Демак, ҳамма ишни бошлаш ва уддалаш ўзимизга боғлиқ экан.

 










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram