Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНА БИР БОР ҚУТЛАЙМИЗ!

×

 2023-10-03 08:12:04    293

PDF юклаш
Чоп этиш



Мукофотлар муборак бўлсин!

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони эълон қилинди.

Тақдирланганлар қаторида қўштепалик таълим соҳаси фидойиси – устоз Абдухамид Вахабов ҳам бор. Президент фармонига кўра Фарғона вилояти Чим устида хоккей федерацияси ижрочи директори, мураббийси Абдухамид Вахабов “Соғлом турмуш” медали билан мукофотланди.

Шунингдек, байрам муносабати билан соҳада фидокорона меҳнат қилиб кўпчиликка ўрнак кўрсатиб, келажак авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фарғоналик ўқитувчилар қаторида тумандошларимиз ҳам бор.

Қўштепа туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Улуғбек Собиров “Профессионал таълим аълочиси” ҳамда 40-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Дилрабохон Ҳасанова “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонларига муносиб кўрилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram