Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ТУРДАЛИЕВ МАДАМИН” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ПАХТА ТАЙЁРЛАШ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ
2023-09-30 18:12:05 588
Қўштепа туманидаги “Турдалиев Мадамин” фермер хўжалиги ҳар йили биринчилар қаторида давлатга пахта топшириш шартномасини ортиғи билан бажариб келмоқда. Бу йил ҳам хўжалик аъзолари пахтадан мўл ҳосил олишга эришдилар. Шу муносабат билан бугун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймоновлар ҳам иштирок этишди.
Туман раҳбари фермер хўжалиги аъзоларини эришилган ғалаба билан табриклаб, теримчиларга миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширилди.
Шуни такидлаш жоизки, туманда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.