Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲР ВА САХОВАТ КУНИ
2023-09-30 17:00:04 553
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан “Меҳр ва саховат куни” доирасида Қўштепа тумани ҳудудида яшовчи бир гуруҳ якка ёлғиз фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ташриф жараёнида Соҳибкор МФЙда яшовчи якка ёлғиз фуқаро Икромжон Мирзаевнинг ҳолидан хабар олиниб, ховлисида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Шомирза МФЙ, Хурдиёр кўчаси, 8-уйда яшовчи Халимахон Қурбоновага ногиронлик аравачаси ҳамда озик-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан Баландмасжид МФЙ, Шижоаткор кўчаси, 122- уйда яшовчи Абдурайимжон Турсуновнинг холидан ҳам хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси топширилди.
Берилаётган эътибор, яратилаётган қулайликлардан ҳурсанд нуронийлар шукроналик руҳида қўлларини дуога очишди.