Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФОТОРЕПОРТАЖ: ҚЎШТЕПАДА “ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ“ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-09-30 11:30:56    511

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани марказидаги “Rayyon” тантаналар мажмуасида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида узоқ йиллар ёш авлод таълим-тарбиясида беминнат хизмат қилган фахрий устозлар, ёш педагог ва мураббийлар иштирок этишди.

Тантанали тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими И.Новиков барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий муборакбод этиб, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ таълимига алоҳида эътибор берилаётганлигини, бундан педагоглар ниҳоятда мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар таълим соҳасида олиб бораётган ишлари ва меҳнати учун ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.






















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram