Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 “ХОН АТЛАС” ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ (ФОТО)

×

 2023-09-28 12:08:28    1362

PDF юклаш
Чоп этиш



Атлас ва адрас каби кўзни қувнатадиган, ёрқин ранглари, такрорланмас нақшлари билан кишига хуш кайфият бағишлайдиган миллий матоларимизнинг мухлислари нафақат юртимизда, балки бутун дунёда топилади. Дарҳақиқат, бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа Президент мактабида “Хон атлас” фестивали доирасида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда бунга яна бир бор гувоҳ бўлинди.

Тадбирда туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг масъуллари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари М.Юлдашева ёрқин, нафис ва сержило хон атлас ва қизлар ўртасида ўзбекона кийиниш маданияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Албатта бу тадбир ёшларда Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, замонавий кийинишда ўзбекона шарм-ҳаё меъёрларини тарғиб қилиш, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилди.

Мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган тадбирда миллий анъаналар, қадриятлар асосида тумандаги чеварлар томонидан атлас матосидан тикилган либослар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, иштирокчиларга ўзбек миллий матолари ҳақида тарихий маълумотлар берилиб, ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.




















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram