Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НУРОНИЙЛАР ЎРТАСИДА СПОРТНИНГ ШАХМАТ ВА ШАШКА ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ
2023-09-27 07:57:30 500
Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Спорт ва соғлом оила - соғлом бола ва соғлом жамият” шиори остида нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, Нуронийлар жамғармаси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда асосий эътибор нуронийларни эъзозлаш, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини кучайтириш ҳамда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Мусобақа якунидаги натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ҳайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.