Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК ТЕРИМЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
2023-09-23 19:31:42 279
Бугун вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров Қўштепа туманида бўлди. Ташриф давомида фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар ва пахта йиғим-терим мавсумида теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги экинлари экишда олиб бориладиган агротехника ишлари ҳамда пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш борасида фикр алмашдилар. Вилоят раҳбари фермер хўжаликларига ташрифи давомида Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш учун соҳа мутахассисларига ўз тавсияларини берди.
Пахта йиғим-терими мавсумида фаол иштирок этаётган бир қатор теримчиларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.