Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАОЛ ТАДБИРКОРЛАР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2023-09-23 11:55:14    485

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эришаётган амалий натижалари билан вилоятимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа Президент мактабида бўлиб ўтди. Унда Қўштепа туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар “Водий наслли қуёнлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари “Шуҳрат” медали соҳиби Нуриддин Иминов ҳамда “Шарқ равон” МЧЖ иш бошқарувчиси Ҳамидулло Қурбоновлар қатнашди. 

Мазкур учрашувда эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, шунингдек, тадбиркорликка қизиқиш билдираётган қўштепалик ёшлар иштирок этди.

– Аслида қуёнчилик билан 2016 йилдан буён шуғулланиб келаман, – дейди ёшлар билан бўлган мулоқотда “Водий наслли қуёнлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нуриддин Иминов. – Дастлаб ишни Италиядан келтирилган 68 бош наслли қуён боқишдан бошлаганман. Қуёнчиликнинг сердаромад йўналиш эканлигини билиб, янада қизиқишим ортди. Шу билан бирга, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан мазкур соҳани ривожлантириш бўйича чиқарилган қарор ва фармонлар ҳам менинг бу ишга янада чуқурроқ киришимга имкон яратди. Қуёнчилик ҳақиқий оилавий бизнесга асос бўладиган тармоқ экан. Бир қуён аслида 120 кунда вояга етади. Биз ҳам наслчилик, ҳам гўшт йўналишида парваришлаяпмиз. Гўшт йўналишида 90 кун боқилганда, бир бош қуён 1,5 килограм гўшт беради. Ҳозирда ҳар куни 500 килограмм гўшт маҳсулоти етиштиряпмиз. Маҳсулотлар асосан шартнома асосида турли ташкилотларга тарқатилмоқда. Агрофирмада айни дамда 12 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Улардан 6 нафари аёллардир. Парваришланаётган қуёнлар доимий равишда ветеринар назоратида. Агрофирма тасарруфидаги қўшимча 13 гектар ер майдонида озуқа емлари етиштирилади. Шу ернинг ўзида омухта ем тайёрлаш учун барча имкониятлар мавжуд.

Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорлик фаолияти ҳамда тадбиркорнинг ҳаётий тажрибаси билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга Нуриддин Иминовдан керакли жавобларни олдилар.

Шунингдек мулоқот давомида ёш тадбиркор “Шарқ равон” МЧЖ иш бошқарувчиси Ҳамидулло Қурбонов ҳам сўз олиб, тадбиркорлик фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, дуч келган қийинчиликлар, тажриба ва кўникмалари, эришаётган ютуқлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб берди.

Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини оширишда, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

Зеро, тадбиркорлар қанча кўпайса, янги-янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг доимий даромад манбаси пайдо бўлади, халқимизнинг фаровонлиги ошади.









Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram