Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МУҚАДДАСИМ, МУНАВВАРИМ - ОНА ТИЛИМ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2023-09-22 13:24:44 246
Қўштепа туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабида она тилимизга давлат тили мақоми берилган тарихий сананинг 34 йиллиги муносабати билан ўқувчи ёшларни Она Ватанимиз ҳамда она тилимизга ҳурмат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида “Муқаддасим, мунавварим - она тилим” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан тайёрланган она тилимизни улуғловчи шеър ва қўшиқлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз акс этган рақс ҳамда саҳна кўринишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.
Тадбир сўнгида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тайёрланган китоблар тўплами мактаб кутубхонасига совға қилинди.