Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АМАЛДА

×

 2023-09-21 13:29:36    473

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳалладаги мавжуд 5 та кўчада ичимлик суви тармоғи тортилмаган хонадонларга 2409 метр сув тармоғи тортиш, 25 та темир бетон сув қудуғи ўрнатиш ҳамда хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 5,2 км ички йўллар асфальтлаштирилса, 5 та тупроқ кўчаларнинг 2,9 км қисми тош йўлга айлантириляпти.

Ҳудуддаги 308 та эскирган симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, 9 км электр тармоғи тортиш ва 4 та қўшимча трансформатор ўрнатиш белгилаб олиниб, бу борадаги амалий ишларга киришилди. Хуллас қисқа муддатда Шомирза маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”  мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқ ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилади.

 





 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram