Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ШОМИРЗА МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2023-09-19 13:07:59    397

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманининг Шомирза маҳаллаласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан бугун, тумандаги сектор раҳбарлари ва халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабул ҳам Шомирза маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш мақсадида бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, туманимизнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳам ўз муаммоларига ечим топиш мақсадида иштирок этишди. 

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 20 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам ҳамда болалар нафақасини олиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди. Сектор раҳбарлари барча масалаларни бирма-бир ўрганди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

– Мен Хумдон МФЙда яшайман, иккинчи гуруҳ ногирониман, – дейди қабулда иштирок этаётган Олга Ефимова – “Аёллар дафтарида” тураман. Уйда тикувчилик фаолиятимни йўлга қўйиш учун ҳамда аввалги ишхонамдаги мавжуд муаммога ечим топиш мақсадида аввалги қабуллардан бирида сектор раҳбарларига мурожаат қилган эдим. Орадан кўп вақт ўтмай муаммоларим ижобий ечим топди. Шунинг учун сектор раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдиргани келдим.   

Дарҳақиқат, бу каби қабуллар раҳбарларнинг халқ билан ҳамнафаслигини, қолаверса фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки туман марказига овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. 














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram