Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ШОМИРЗА” МАҲАЛЛАСИДА “ОБОД МАҲАЛЛА”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД ХОНАДОН” ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2023-09-18 15:58:50 456
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Қўштепа туманидаги “Шомирза” маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, маҳалладаги аҳоли вакиллари билан уйма-уй юриш орқали уларнинг муаммолари ўрганилди.
“Шомирза”ни намунали маҳаллага айлантириш бўйича йўл харитада белгиланган ҳар бир банд бўйича ишларни самарали олиб бориш ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.