Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ АҲОЛИНИ ҚИЙНАЁТГАН МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ БЎЛМОҚДА

×

 2023-09-16 21:52:07    493

PDF юклаш
Чоп этиш



Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларига ечим излашига ундайди.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Оқтепа МФЙ биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда мазкур ҳудуд аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Хусусан, қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир мурожаат бирма-бир муҳокама қилинди.

Аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар ҳамда мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram