Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯККА ЁЛҒИЗ ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-09-15 12:32:05 596
#Меҳр_ва_саховат_куни
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан “Меҳр ва саховат куни” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи бир гуруҳ якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ташриф жараёнида фуқаролар билан бўлган суҳбатлар чоғида уларнинг муаммолари тингланди ва янги тизим яратилганлиги, энди улар шахсан давлатимиз раҳбари назроратида ва ҳимоясида эканликлари, кўрсатиладиган хизматлар сифати тубдан яхшиланиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Берилаётган эътибор, яратилаётган қулайликлардан ҳурсанд бўлган нуронийлар шукроналик билан қўлларини дуога очишди.