Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 20 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/89a1159adc27a0475347b.jpg)
2023-09-14 15:21:27 474
![](https://telegra.ph/file/89a1159adc27a0475347b.jpg)
Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига олинган 20 нафар хотин-қизларга субсидияга тикув машиналари топширилди. Ушбу тикув машиналари “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан 20 нафар аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида берилди.