Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАР
2023-09-13 08:46:26 490
Сув тежовчи технологиялар ёрдамида суғориш нафақат сув сарфи ҳажмини катта миқдорда иқтисод қилиш, балки ҳосилдорликни ошириш, сарф-харажатни эса сезиларли даражада камайтиришга замин яратади
Қўштепа туманидаги “Global Textile” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан пахта майдонларида Исроил давлатининг “Netafim irrigation” корхонаси технологияси асосида жорий этилган томчилатиб суғориш усули бўйича ўқув семинар ташкил этилди.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, экинларни замонавий ёндашувлар — томчилатиб, ёмғирлатиб, умуман олганда, сув тежовчи технологиялар ёрдамида суғориш нафақат сув сарфи ҳажмини катта миқдорда иқтисод қилиш, балки ҳосилдорликни ошириш, сарф-харажатни эса сезиларли даражада камайтиришга замин яратади. Бу эса, ўз навбатида, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экология барқарорлигига эришиш каби долзарб масалалар ечимига хизмат қилади. Қолаверса, тежалган ёқилғи, минерал ўғит ва ишчи кучи бошқа соҳалар ривожида қўшимча имкониятлар яратади.
Семинар давомида юқорида таъкидланган томчилатиб суғориш усулининг афзалликлари, шунингдек пахта экиш самарадорлигини ошириш билан бирга қандай қилиб сув ва молия харажатларини камайтириш мумкинлиги мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди.
Унда вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дилшоджон Камоледдинов ҳамда маҳаллий пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирок этди. Тадбирда махсус меҳмон сифатида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилел хоним ҳам қатнашди.