Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 7-МАКТАБДА СИНОВ ТАРИҚАСИДА ЯПОНИЯ ТАЪЛИМ ТАЖРИБАСИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-09-11 18:39:24    500

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки жорий ўқув йилидан Қўштепа туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилмоқда.

Шу муносабат билан 7-умумий ўрта таълим мактабида Япония таълим тажрибасини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолати билан яқиндан таниш мақсадида туман ҳокими Илёсбек Новиков, туман прокурори Ахроржон Худойберганов ҳамда Япония таълим тажрибасини Фарғона вилоятида синов тариқасида татбиқ этиш бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Гото Микако, шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъуллари мазкур мактабда бўлдилар.

Масканда Япония таълимининг ўзига хос жиҳатлари, хусусан таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича етарли шароитлар яратилган. Ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни шакллантириш бош ғояси бўлган Япония таълим тизими, юқори билим бериш билан бирга, тозаликка риоя қилишни ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтириш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларни ҳам ўз ичига олгани билан эътиборлидир.

Меҳмонлар мактабдаги таълим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқотда бўлишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram