Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЖРИБАЛИ ТАДБИРКОР ШАХНОЗА ҒАНИЕВА ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2023-09-08 13:22:37 513
Тадбиркорлар билан мулоқот
Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, бизнесда эришаётган амалий натижалари билан вилоятимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, бутун жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун Қўштепа туманидаги 30-умутаълим мактабида Фарғона шаҳридаги “Ибратли бека” нодавлат таълим муассасаси ҳамда “Роза-Ал” хусусий корхонаси раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахноза Ғаниева билан мулоқот ташкил этилди.
Тадбиркорликка қизиқиш билдираётган масканнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, юртимиздаги ишбилармонлик муҳити, тадбиркорларга берилаётган кенг имтиёзлар борасида тўхталиниб, бугунги кунда бизнес билан шуғулланиш учун барча шароитлар мужассамлиги, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари қонун билан кафолатланиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.
Мулоқот давомида иштирокчилар тадбиркорлик фаолияти ҳамда тадбиркорнинг ҳаётий тажрибаси билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга Шахноза Ғаниевадан керакли жавобларни олдилар.