Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
2023-09-08 07:50:04 455
Айни кунларда Қўштепа тумани пахта далаларида йиғим-терим ишлари мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Миришкор бободеҳқонларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни териб олишда фаол иштирок этаётган кўнгилли теримчилар ва хўжаликлар аъзолари муносиб рағбатлантириб бориляпти.
Туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева Истиқбол МФЙ ҳудудида жойлашган “Боходиржон сара хосиллари” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, ана шундай теримчилар ҳолидан хабар олди. Пахтакорлар билан бўлган самимий мулоқотдан сўнг энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.