Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НОҚОНУНИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ БЕРГАН ШАХСЛАР АНИҚЛАНДИ

×

 2023-09-07 17:01:07    342

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб, диний идоралар рухсатисиз, яшаш хонадонида ҳужра ташкил этиб вояга етмаган болаларга ҳамда ҳамқишлоқларига диний адабиётидан фойдаланиб, ноқонуний диний таълим бераётган 4 нафар фуқаро ва туман ФХДЁ бўлимидан қонуний равишда никоҳдан ўтмаган шахсларга ноқонуний никоҳ ўқиган 1 нафар шахс аниқланган эди.  

Бугун жиноят ишлар бўйича Қўштепа туман суди раиси Р.Арапов томонидан ўтказилган сайёр судда ноқонуний диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланган Солжонобод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро О.И., “Файз” МФЙда яшовчи С.Б., Дўрмон МФЙда яшовчи Б.М., Фарғона тумани “Гулпиён” МФЙда яшовчи М.А. ва туман ФХДЁ бўлимидан қонуний равишда никохдан ўтмаган шахсларга ноқонуний никоҳ ўқиган Соҳибкор МФЙда яшовчи Х.У.ларга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш кўриб чиқилди ва уларга нисбатан тегишли маъмурий жазо қўлланилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram