Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
2023-09-06 13:52:34 382
Турдиев Зухриддин Рахматалиевич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қўштепа туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.
Зухриддин Турдиев 1989 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2011 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Зухриддин Турдиев меҳнат фаолиятини 2012 йили “Аvtogaz servis” хусусий корхонасида бошлаб, газ оператори бўлиб ишлаган. Шунингдек, фаолияти давомида ушбу корхонада ҳисобчи, “Vodiy avto gazta mir” МЧЖда бош ҳисобчи ҳамда 2014 йилдан бошлаб Қўштепа тумани Давлат солиқ инспекциясида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2017-2018 йилларда вилоят Давлат солиқ бошқармасида ишлаган.
Тайинловга қадар Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Оилали, турмуш ўртоғи – Қўштепа туманидаги 42-умумтаълим мактабида ишлайди, уч нафар фарзанди бор.