Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯККА-ЁЛҒИЗ ЯШОВЧИЛАР МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2023-09-06 08:37:27 442
Қўштепа туманида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Холмома Норқўзиева Ватан маҳалласида якка-ёлғиз яшайди. Бошпанасиз қолган аёл эътибордан четта қолгани йўқ. Туман ҳокимлиги ва маҳалла масъуллари томонидан доимо унинг холидан хабар олиниб, беғараз ёрдам бериб келинмоқда.
Шу кунларда Холмома Норқўзиевага сектор раҳбарининг ташаббуси билан барча қулайликларга эга 3 хонали янги уй қуриб берилмоқда. Ҳашар йўли билан беғараз қурилаётган иморат учун маҳалла аҳли ҳамда саховатпеша хомийлар баҳоли қудрат ёрдам беришмоқда. Куни кеча туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Нуроний” жамғармаси томонидан Холмома Норқўзиеванинг ҳолидан хабар олиниб, унга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.