Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРЛАНДИ
2023-09-04 15:20:05 467
#Инсон_қадри_учун
Қатағон қурбонларини ёд этиш куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Қўштепа туманидаги Қатағон қурбонлари ёдга олинмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков туманимиздаги Қатағон қурбонларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг авлодлари билан учрашди. Ортиқ қори Мадаминов 1883 йили Қумтепа маҳалласида туғилган. У ёшлигидан араб, форс, рус тилларига қизиққан, кейинчалик бу тилларни мукаммал ўрганган. Ортиқ қори Мадаминовнинг 3 нафар фарзанди бор. У 1935-36 йилларда илмли уламолар қаторида Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган.
Херсон вилоятига сурган қилинган юртдошларимиз ўзбеклардан иборат колхоз тузиб, деҳқончилик қилишган. Хатто пахта экишган. 1940 йилнинг ўрталарида Ортиқ қори Мадаминов оқланиб, юртимизга қайтиб келди. Яна одамларга илм ўргатиш, маърифат тарқатиш ишларига бел боғлади. Маҳаллада кўп кишиларга илм берди ва асаларичилик билан шуғулланиб, 1951 йилда вафот этган.
Туман раҳбари Ортиқ қори Мадаминов яшаган хонадонда бўлиб, оила аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида бугунги тинч, осойишта замонга шукроналик келтирилди ва ўтганлар хотираланди. Оила учун озиқ-овқат маҳсулотлари, эсдалик совғалари берилди.