Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАХРИЙЛАР ДОИМО ИЗЗАТ-ҲУРМАТДА
2023-09-04 14:38:17 462
Қўштепа туманида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан хайру-саховат тадбирлари кенг қулоч ёйган бўлса, жойларда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан бугун Дўрмон МФЙ ҳудудидаги Келарчи бува зиёратгоҳида туманимизда турли касбларда кўп йиллар меҳнат қилган, ўз соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар учун шукроналик байрам тадбири ташкил этилиб, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатилди.
Тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Туман ҳокими И.Новиков барча иштирокчиларни байрам билан табриклаб, фахрийларимизнинг меҳнатларини яна бир бора эътироф этди.
Тадбир давомида фахрийларимизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари берилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда мустақил юртимизда инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида, шунингдек, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб шукроналик туйғуси билан яшаш лозимлиги ҳақида сўз юритилди. Юртимизга тинчлик-хотиржамлик ва деҳқончиликларимизга қут-барака тилаб дуога қўл очилди.