Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДАГИ МАКТАБЛАРДА ҲАМ БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГЛАДИ
2023-09-04 13:21:27 443
#Шукуҳ
Мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани каби Қўштепа туманидаги мактабларда ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” садолари жаранглади.
Тумандаги 40-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирок этди.
Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги туман раҳбари томонидан таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бошланаётган 2023-2024 ўқув йили ҳам мактаб таълими тизимида юксак ўзгаришлар даври бўлиши белгилаб берилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Тизимда олиб борилган ислоҳотлар ўтган 2022-2023 ўқув йили туман мактабгача ва мактаб таълимида ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатганлиги алоҳида қайд этилди.
Туман раҳбари ўқувчилар ва уларнинг устозларини “Билимлар куни” билан табриклади. Бошланаётган янги ўқув йилида уларга омад тилади.
Тадбир давомида мактабнинг 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари” топширилди.
Шунингдек, туман ҳокими Япония таълим тажрибаси татбиқ этилаётган 7-умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида ҳам иштирок этди.
Туман раҳбари ўқувчилар ва уларнинг устозларини “Билимлар куни” билан табриклади. Устоз ва мураббийларнинг ёш авлодга билим ва тарбия беришда куч-қувват, ўқувчиларга чуқур билим олишлари, келажакда билимли, илмли бўлиб камол топишларига ғайрат ва шижоатлар тилади.
Шундан сўнг биринчи қўнғироқ жаранг сочди. Мактабга илк бор қадам қўяётган биринчи синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.
Туман ҳокими 1-синф ўқувчилари учун ташкил этилган “Мустақиллик дарси” да иштирок этди. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан бўлиб ўтган самимий суҳбат чоғида таълим соҳасидаги дунёнинг энг илғор давлатларидан бири бўлган Япония тажрибасини татбиқ этиш учун туманимиздаги 7-умумтаълим мактаби танлаб олинганлигини, мазкур мактабда Япония таълим тажрибасини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туман раҳбари ўз навбатида ўқувчиларга бугунги бахтли ва фаровон ҳаётни қадрлаш, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, бунинг учун чуқур билим олиб, Янги Ўзбекистон равнақи учун астойдил хизмат қилиш, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш лозимлигини уқтирди.