Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ЁД ЭТИЛДИ

×

 2023-09-01 20:08:22    372

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда 2001 йилдан буён 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Ушбу сана ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Қўштепа туманида Қатағон қурбонлари ёдга олинди.

Туман ҳоким Илёсбек Новиков ҳамда масъуллар Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан туманимиздаги Қатағон қурбонларини ёдга олишиб, уларнинг хонадонларида бўлишди.

Қатағон қурбони Хошимжон Хожалиев 2005 йилда вафот этган. Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи Матлубахон ая беш нафар фарзанди ва набиралари билан бирга истиқомат қилади.

Туман раҳбари бугун ушбу хонадонда бўлди. Ушбу оилага байрам совғаси ўлароқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари берилди.

Туман масъулларининг кутилмаган ташрифидан Матлубахон аянинг боши кўкка етди. Туман ҳокими Илёсбек Новиков билан бўлган самимий суҳбатда Матлубахон ая пахта иши билан айбланган турмуш ўртоғи айбсиз айбдор бўлганлигини қайта-қайта тилга олди. Юртимиздаги осуда ҳаёт учун шукроналик билдириб, юртбошимиз ҳақларига дуода бўлди.

Ҳа, қатағон йиллари қурбони бўлган юртдошларимиз қатори, Хошимжон Хожалиевнинг хотираси ҳам ёд этилиб, руҳи-покларига дуо қилинди.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram