Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 7-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИГА ЯПОНИЯ ТАЪЛИМ ТАЖРИБАСИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА 

×

 2023-08-28 15:40:27    631

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий ўқув йилидан вилоятимиз бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади.

Мазкур ташаббус дунёдаги замонавий ўқув дастурларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида амалга оширилмоқда.

Таълим соҳасидаги дунёнинг энг илғор давлатлардан бири бўлган Япония тажрибасини татбиқ этиш учун Қўштепа туманида 7-умумтаълим мактаби танлаб олинди.

Бугун мазкур мактабда Япония таълим тажрибасини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Новиков ва туман секторлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Тадбир давомида мактаб педагогик жамоаси билан Япония таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари, таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали усуллари, ота-оналар ва мактаб ҳамкорлиги, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синф хоналарини жиҳозлаш борасидаги талаблар ҳақида фикр алмашилди.





 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram