Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2023-08-28 14:12:22    506

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан бугун Дўрмон ва Дўстлик маҳалласи аҳолиси учун байрам тадбири ташкил этилди. Аҳолига байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди.

Тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Туман  ҳокими И.Новиков барча иштирокчиларини байрам билан табриклади.

Тадбир давомида маҳаллаларнинг жонкуяр фаолларига туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқатлар ва ош тарқатилди.

 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram