Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КЎП ТАРМОҚЛИ САВДО МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-08-26 13:24:28    480

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани марказидаги Шодлик МФЙ ҳудудида қисқа муддатларда қуриб битказилган “Rayyon” кўп тармоқли савдо мажмуаси бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкилланган тантанали маросимда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла нуронийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбиркор Баходиржон Мўминов ташаббуси билан замонавий тарзда барпо этилган, лойиҳа қиймати қарийб 3,5 миллиард сўмни ташкил этади. 750 ўринли ушбу мажмуа туман аҳолиси учун тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш учун мўлжалланган. Мажмуанинг тўла ишга тушиши жами 20 нафар иш ўрни яратилишига омил бўлди.

– Янги савдо мажмуамиз туманимиз марказининг янада кўркам ва файзли кўриниш олишида озми-кўпми ҳисса қўшганидан мамнунмиз, – дейди биз билан суҳбатда тадбиркор Баходиржон Мўминов. – Мажмуамиз иш бошлаши билан бу ерда 20 нафар ишсиз аҳоли ишли бўлди. Насиб қилса, фаолиятимизни кенгайтириб, яна кўп йиллар халқимиз хизматида бўлишга ният қилдик. Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий қутлайман. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram