Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ ҚЎШТЕПАДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ (ФОТО)

×

 2023-08-25 22:02:57    492

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги” байрамига бағишлаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Қўштепа туманидаги “Маданият маркази”да мамлакатимиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Кўтаринки кайфиятда бошланган тадбир чинакам халқ сайлига айланди. Қўштепалик ҳунарманд ва тадбиркорлар, таълим муассасалари ўзларининг маҳсулотлари, қўл меҳнатларидан намуналарни намойиш этишди. Сайлдан сўнг  тадбирнинг иккинчи қисми бошланди.

Мусиқий тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижроси билан бошланди.

Мадҳия ижросидан сўнг байрамни Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков кириш сўзи билан очди. Илёсбек Новиков тадбир иштирокчиларини ва туман аҳлини мустақиллик байрами билан қизғин табриклади.

Шундан сўнг тадбир сценарийсидан ўрин олган турли чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари, мактаб ўқувчилари ва МТТ тарбияланувчилари, шунингдек, юртимизнинг таниқли санъаткорлари Ўзбекистон халқ хофизи Илхом Иброхимов, Нуриддин Асқаров, Отабек Мухаммадзохид, Боходир Мамажонов, Иззатбек Қўқонов, Қодиржон Ахмедов, Тоҳир ва Зуҳра гуруҳи, “Шухрат” медали сохиби Шоира Назаровалар иштирок этишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирокчиларни хушнуд этишди. Байрамона кайфиятдаги туманимиз аҳолиси ушбу жозибадор куй-қўшиқларга рақсга тушиб, маданий хордиқ чиқардилар.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram