Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯНГИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ ОЧИЛДИ
2023-08-24 12:17:41 458
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида Қўштепа туманида янги Маънавият ва маърифат маскани тантанали тадбир билан очилди.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов барчани мустақиллик байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда кучли маънавият муҳим ўрин тутишлигини таъкидлади.
Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш манзилли рўйхати тасдиқланган эди. Фарғона вилоятида мазкур масканлар сони яна биттага кўпайди. Тумандаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган Маънавият ва маърифат масканида барча шароитлар яратилган.
Маскан замонавий кутубхона, мажлислар зали, тарғибот гуруҳи, рақс, ҳунармандчилик, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган ва фаолият олиб бориш учун махсус хоналардан иборат. Залдаги кўргазмали тарғибот воситаларида эса маънавий-маърифий ислоҳотлар мужассам этган.
Тадбир иштирокчилари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.