Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ИИБ ЖХХ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИДА ЖАЗО ЎТАЁТГАН ШАХСЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК-ОГОҲЛАНТИРУВ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-08-24 09:25:03 449
Ушбу тадбир туман “Маданият маркази”нинг мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ бошлиғи И.Хамрақулов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник М.Сатторов, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, ЖИБ Қўштепа тумани суди раиси Р.Арипов ҳамда туман прокурори ўринбосари Н.Азимовлар иштирок этишди ва тадбир иштирокчиларига туман ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларни ижтимоий мошлаштириш бўйича қилинган ишлар юзасидан тушунчалар берилди.
Сайёр суд муҳокамасида ЖИБ Қўштепа тумани суди раиси Р.Арипов томонидан жазодан бўйин товлаётган шахсларни жазосини оғирига алмаштириш, назоратдаги шахсларга жазо ўташ тартиб-қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари бўйича тушунча берилди.
Суд жараёнида Пробацияда туриб тартибга риоя қилган, жиноятчиликка йўл қўймаган 70 дан зиёд фуқаролар туман ИИБ бошлиғи тавсиясига асосан муддатидан илгари белгиланган жазодан озод қилинди.