Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ ЎҚЧИЛИКЛАР!

×

 2023-08-23 08:51:38    449

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўқчи МФЙ ҳудудидаги Янги Фарғона кўчасининг 300 метрдан зиёд қисми ҳашар йўли билан асфальтлаштирилмоқда

Қўштепа туманидаги Ўқчи маҳалласида саховатли инсонлар жуда кўп топилади. Бир неча йилдирки маҳалла аҳли ҳар йили бир анъанани давом эттириб келишмоқда. Анъанага кўра саховатли ва олий ҳиммат инсонлар йил давомида кўнгилдан чиққанини ўртага ташлаб тўплашади. Йиғилган пулга эса сектор раҳбари билан маслаҳатлашиб ҳашар уюшиштиришди. Улар ҳар йили оз бўлсада маҳалладаги сув, йўл, электр билан боғлиқ муаммоларни имкон қадар ўзлари ҳал этишга ҳаракат қилишади.

Аслида, Ўқчи маҳалласида ҳам биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш борасида давлатимиз томонидан энг долзарб масалаларни яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Лекин, юқорида таъкидлаганимиздек маҳалла аҳли ҳам бир четта қараб турмай, бунёдкорлик ишларида ўз хиссаларини қўшишмоқда.

Бу йил улар Янги Фарғона кўчасининг 300 метрдан зиёд қисмини маҳаллада йиғилган хомийлик маблағлари эвазига, ҳашар йўли билан асфальтлаштиришмоқда. Айни кунларда эса ушбу жараён ўз нихоясига етмоқда.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram