Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-08-21 16:10:54 241
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Қумтепа бозорининг орқа томонида жойлашган Эшонгузар маҳалласини бозор билан боғловчи йўлда аҳолига ичимлик суви тортилаётганлиги учун ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари автомобиллар ҳаракати серқатновлиги натижасида турли ноқулайликлар келиб чиқаётганлиги ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.
Жорий йилда Қўштепа туманидаги Эшонгузар МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Презедентининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарорига кўра 19 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ва бошқа бир қанча ишларни бажариш режалаштирилган бўлиб, айни кунларда пудратчи ташкилот “Баркамол темир бутлаш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини ва қурилиш ишлари қисқа муддат ичида ўз ниҳоясига етказилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.