Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ТАРМОҚ ТОРТИШ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТКАЗИЛГАЧ КЎПРИКБОШИ МАҲАЛЛАСИДА СУВЛАШГАН ХОНАДОНЛАР СОНИ 70 ФОИЗГА ЕТАДИ
2023-08-21 09:15:18 505
Қўштепа туманидаги Кўприкбоши МФЙдаги 618 хонадонда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Айнан Давлат раҳбарининг қарорига асосан ажратилган республика бюджети маблағлари эвазига маҳалладаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Бугунги кунда ажратилган 6 миллиард сўм эвазига 6 километр ички кўчаларга янги сув тармоқлари тортиш ҳамда 300 метр чуқурликдан қудуқ қазиш ишлари олиб борилмоқда. Сув қудуғи қазилгач битта 25 тонна сув сиғимига эга иншоат ўрнатилади. Шу кунгача маҳалланинг 30 фоиз аҳолиси ичимлик суви билан таъминланган бўлса, янги тармоқ тортиш ишлари якунига етказилгач сувлашган хонадонлар сони 70 фоизга етади.