Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 213 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛОЙСОНЛИК ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-08-19 09:35:51    417

PDF юклаш
Чоп этиш



Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она юртга садоқат, мард ва жасур қилиб камолга етказиш бугуннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу боис, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини жадаллаштириш ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса "Ёшлар дафтари” рўйхатидаги ва оғир тоифадаги ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.

Куни кеча Лойсон МФЙ ҳудудидаги оғир тоифадаги ёшларга ўз-ўзини банд қилишлари учун Қўштепа тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва масъуллар томонидан субсидия асосида асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди.

Жумладан, Дилмурод Тойиржоновга мотокультиватор, Хуснида Исмоиловага тикув машинаси ҳамда Зухра Валижоновага кампьютер берилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган бундай эътибор, ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолат.

 



 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram