Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗИНИ-ЎЗИ БАНД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
2023-08-17 12:28:30 472
#Инсон_қадри_учун
Қўштепа туманида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда. Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз бўлган хотин-қизларнинг 12 нафарига Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида замонавий тикув тикув машиналари яна 2 нафарига пишириқ печлари топширилди. Бу орқали уларнинг бандлиги таъминланди. Туманимизда яшовчи бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб тикув машинасини харид қила олмаётган хотин-қизлар учун бу байрам совғаси бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.