Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЛИЖОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА 17 ТА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИБ, 54 ТА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ
2023-08-14 12:23:39 290
Қўштепа туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Солижонобод махалла фуқаролар йиғини ҳудудида гузар ташкил этиш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ишлар олиб борилиб жами 732.7 млн.сўм маблағлар сарф этилди. Шундан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида Халқ банки Қўштепа филиалининг 280.5 млн сўм имтиёзли кредитлари ҳамда 452.2 млн.сўми лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобига 17 та хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди. Натижада 54 та янги иш ўринлари яратилди.