Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДАГИ 30 ГА ЯҚИН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-08-12 22:24:24 310
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирокида "TARGET MAX" МЧЖда тумандаги 30 га яқин тадбиркорлик субъекти раҳбарларига семинар ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори А.Худойберганов, ҳоким ўринбосарлари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда маъсул ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Семинар давомида "TARGET MAX" МЧЖда яратилган имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига таништирилди.
Мазкур семинар “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, унда тумандаги салоҳиятли ташаббускор тадбиркорлик субъектларига
ПФ-93-сонли Фармон ва дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда берилаётган имтиёзлар тушунтирилиб, “Амалий мономарказлар” ташкил этилиши бўйича таклифлар берилди.